Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилмоқда
Марказий банк бошқарувининг қарори билан Ўзбекистонда валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилмоқда.
Фото: Kun.uz
Хусусан, ички валюта операцияларига қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдоларида норезидентлар томонидан, шу жумладан биржа брокерлари ва инвестиция воситачилари орқали акциялар ва облигацияларни (Марказий банк облигациялари бундан мустасно) сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ ўтказмалар кириши белгиланмоқда.
Махсус валюта ҳисобварағига мижоз томонидан сотиб олинган, шунингдек, ушбу ҳисобварақдан илгари чиқарилиб, фойдаланилмаган ёки бошқа сабабларга кўра қайтарилган чет эл валютаси ҳам кирим қилинади.
Махсус валюта ҳисобварағидан илгари чиқарилган ва фойдаланилмаган, шунингдек бошқа сабабларга кўра қайтарилган чет эл валютаси ҳам 3 банк иш куни мобайнида тижорат банкларига қайта сотилиши ёки буюртмада кўрсатилган мақсадлар учун такроран ўтказиб берилиши лозимлиги ҳақидаги норма бекор қилинмоқда.
Шу билан бирга, банк мижози томонидан сотиб олинган (шу жумладан фойдаланилмаган ёки қайтарилган) валюта маблағлари мижознинг махсус валюта ҳисобварағига киритилган вақтдан эътиборан етти банк иш куни мобайнида фойдаланилиши ёки ушбу муддат тугагандан кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда тижорат банкига қайта сотилиши шарт.
Мавзуга оид
22:27 / 30.03.2026
Март ойида сўм курси қандай ўзгарди?
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
08:35 / 22.03.2026
Эрон уруш ва иқтисодий инқироз фонида рекорд қийматдаги банкнотни муомалага чиқарди
08:04 / 19.03.2026