Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбек маданияти элчиси» мақомини бериш тизими жорий этилади
Миллий маданиятни хорижда фаол тарғиб этувчи чет эл фуқаролари, жумладан ватандошлар фаолиятини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзбек маданияти элчиси» мақомини бериш тизими жорий этилади.
Ўзбекистон президенти «Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, миллий маданиятни хорижда фаол тарғиб этувчи чет эл фуқаролари, жумладан ватандошлар фаолиятини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзбек маданияти элчиси» мақомини бериш тизими жорий этилади.
Ҳужжат билан 2024–2025 йилларда республикада ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календар режаси тасдиқланди.
2024 йилдан ҳар икки йилда бир марта октябр ойида бадиий ҳаваскорлик жамоалари ўртасида республика танлови ўтказилади.
2024 йил 1 апрелдан «Маданият тўлқинлари» медиа-лойиҳаси амалга оширилади.
Медиа-лойиҳа доирасида танлов ўтказиладиган йўналишлар ва уларнинг концепцияси белгилаб берилиб, жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинган ва ғоявий юксак энг яхши 50 та медиа маҳсулотнинг ҳар бири 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.
Мавзуга оид
18:28 / 11.06.2026
Маданиятга тикилган пуллар, санъаткордан вазирликка, интернет маданиятчилари – вазир Назарбеков билан суҳбат
15:09 / 01.06.2026
Спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага қўшимча гонорар тўланади
15:07 / 01.06.2026
Президент: Адабиёт ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлашнинг янги босқичи бошланади
13:05 / 01.06.2026