АҚШ Ўрта Ер денгизи шарқидан авиаташувчи кемасини олиб чиқиб кетяпти
USS Gerald R. Ford ядровий авиаташувчи кемаси яқин кунларда ўз портига қайтади, деб хабар берди АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари. Авиаташувчи Ўрта Ер денгизининг шарқий қисмига Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш фонида жойлаштирилган.

Фото: Global Look Press/US Navy
Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги уруш фонида Ўрта Ер денгизига жойлаштирилган Американинг USS Gerald R. Ford ядровий авиаташувчи кемаси минтақадан олиб чиқилмоқда. АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари 1 январ, душанба куни кема яқин кунларда Ўрта Ер денгизининг шарқий қисмини тарк этиши ва ўз бандаргоҳига қайтиши тўғрисида хабар берди.
«Мудофаа вазирлиги бутун дунё бўйлаб ҳарбий позицияларни доимий равишда кўриб чиқади ҳамда Ўрта Ер денгизи ва кенгроқ Яқин Шарқ минтақасида муҳим имкониятларни сақлаб қолади. Идора минтақада денгиз хавфсизлигини мустаҳкамлаш, барча давлат ва нодавлат иштирокчиларнинг Ғазо секторидаги инқирозни унинг чегараларидан ташқарига кўчиришга уриниши олдини олиш учун иттифоқчилар ва ҳамкорлар билан ишлашда давом этади», — дейилади АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари баёнотида.
7 октябр куни ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан сўнг Вашингтон минтақадаги ҳарбий иштирокини ошириб, у ерга USS Gerald R. Ford авиаташувчи кемасини ва бошқа кемаларини жўнатган. USS Gerald R. Ford сув ўтказувчанлиги 100 минг тоннани ташкил қилади. У ядро двигатели ва энг янги технологиялар билан жиҳозланган.
Исроил-Фаластин можароси
7 октябр куни эрталаб ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти - «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
ҲАМАСнинг билдиришича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.
Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 22 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европарламентда АҚШдан Озодлик ҳайкалини Францияга қайтариш талаб қилинди
Жаҳон | 12:28
-
Шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин. Адлия вазирлиги қонун лойиҳасини муҳокамага чиқарди
Ўзбекистон | 12:21
-
Юзлаб инсонларни чув туширган автолизингчиларга ҳукм ўқилди
Жамият | 12:20
-
Миланда Алексей Навалнийга ёдгорлик ўрнатилди
Жаҳон | 12:15
Мавзуга оид

12:28
Европарламентда АҚШдан Озодлик ҳайкалини Францияга қайтариш талаб қилинди

11:00 / 16.03.2025
Трампнинг эҳтиётсизлиги АҚШ фонд бозорини қулатди — АҚШда кризис хавфи борми?

08:37 / 16.03.2025
АҚШга кучли торнадо ёпирилди, ўнлаб қурбонлар бор

07:48 / 16.03.2025