Ўзбекистон ва Ҳиндистон АТ йўналишида қўшма таълим дастурларини амалга оширади
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов Ҳиндистоннинг Amtrak Technologies Pvt. Ltd. компанияси директори Сандип Аря билан учрашди.
"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Хоразм вилояти ва мазкур ҳинд компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, инвестициялар жалб қилиш, ахборот технологиялари йўналишида қўшма таълим дастурларини амалга ошириш ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, мамлакатда хорижий етакчи компаниялар ва сармоядорлар фаолияти учун яратилган қулай муҳит ҳақидаги маълумотларга алоҳида эътибор қаратилди.
Amtrak Technologies Pvt. Ltd. Ўзбекистон билан яқин ҳамкорлик ришталарини ўрнатган. Хусусан, компания Жаваҳарлаъл Неру номидаги Ўзбекистон-Ҳиндистон ахборот технологиялари маркази, Ўзбекистон-Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш маркази, Қуролли кучлар академиясида компьютер лабораторияси синфини жиҳозлаш каби лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда фаол қатнашган.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
20:04 / 18.01.2025
Ҳиндистон соҳилларидан 500 дан ортиқ ўлик тошбақалар топилди
15:05 / 18.01.2025
Ўзбекистонда Ҳиндистон билан ҳамкорликда транспорт воситалари ишлаб чиқарилади
11:40 / 18.01.2025
Ўзбекистон Ҳиндистоннинг йирик конгломерати билан ҳамкорлик қилади
10:20 / 18.01.2025