Украинада урушнинг 687-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украинада сафарбарлик тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайта ишлаш учун ҳукуматга қайтарилди. «Слуга народа» фракцияси етакчиси Давид Арахамиянинг сўзларига кўра, «ундаги айрим моддалар инсон ҳуқуқларининг тўғридан тўғри бузилиши, қайсиларидир оптимал даражада тузилмаган».
- АҚШ хавфсизлик кенгаши Россиянинг 300 миллиард доллар миқдоридаги музлатилган активларининг бир қисмини мусодара қилишга имкон берувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади, бу маблағлар келгусида Украинани тиклаш учун йўналтирилиши кўзда тутилган.
- Латвия сейми (парламент) Ригадаги «Москва уйи»ни давлат мулкига ўтказди. LETA агентлиги ёзишича, унинг сотувидан тушадиган маблағ Украинага берилади. Сеймдагиларнинг ҳисоблашича, бу ерда маданий-маърифий тадбирлар ниқоби остида сиёсий фаолият олиб борилган. Россия ҳукумати ҳозирча вазият юзасидан муносабат билдирмади.
- Санкт Петербург давлат университети талабаси Даря Козирева ўқишдан ҳайдалди, унга нисбатан армияни «обрўсизлантириш» тўғрисида протокол тузилганди – ўқишга киришидан олдин урушга қарши ёзган пости учун.
Фронтда ҳалок бўлган шоир Максим Кривцовнинг дафн маросими
Максим Кривцов — Украина қуролли кучлари сафида жанг қилган украин шоири — 7 январ куни ҳалок бўлган (айнан қаердалигига ойдинлик киритилмаган; Кривцовнинг ўлими қандай рўй бергани тафсилотлари ҳам маълум эмас). У 33 ёшда эди. Кривцов 2014 йил Мустақиллик майдонидаги (Майдан воқеалари) намойишларнинг фаол иштирокчиси бўлган, кейин кўнгилли сифатида Донбассдаги урушга йўл олган. 2015 йилга қадар «Ўнг сектор»нинг 5-баталёни сафида жанг қилган, кейин яна тўрт йил давомида Украина Миллий гвардияси тезкор ҳаракат қилиш бригадасида пулемётчи сифатида хизмат қилган. Россиянинг 2022 йил февралида бошланган босқинидан кейин Кривцов фронтга қайтганди.
Кривцов ҳарбий ҳаракатлар вақтида ҳам ўз шеърларини мунтазам равишда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борган, шунингдек олдинги чизиқда туриб ўзининг ва бошқа шоирларнинг шеърларини ўқигани акс этган видеолар





























