Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конституциявий суд судяларининг ваколат муддати ўзгарди
Президент томонидан имзоланган қонун билан «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Фото: Конституциявий суд
Қонунга кўра, Конституциявий суд референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради. Конституциявий суд мазкур тоифадаги масалалар бўйича тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмай қарор қабул қилади.
Шунингдек, киритилган ўзгартиришга кўра, Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йиллик муддатга сайланади (илгари биринчи марта 5 йилга, иккинчи марта 10 йилга сайланган).
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
11:46 / 14.04.2026
Сирдарё вилояти судяси 3600 доллар пора билан ушланди
18:18 / 05.03.2026
Самарқандда судя 300 доллар олаётганда ушланди
14:56 / 15.01.2026
Туман (шаҳар) ва вилоят судларига раис лавозими керакми?
19:07 / 13.01.2026