Ҳиндистоннинг Катта Ноида шаҳрида бўлиб ўтган IndusFood халқаро кўргазмасида Ўзбекистон вакиллари ўз маҳсулотларини намойиш қилди.
"Дунё" хабарига кўра, мамлакатнинг қатор компаниялари томонидан тақдим этилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазма иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Маҳаллий ва хорижий импортчи компаниялар, дистрибьюторлар, супермаркетлар тармоғи делегациялари қатнашган тадбирда озиқ-овқат, жумладан, қандолатчилик ва ёғ-мой саноати маҳсулотлари, ҳўл ва қуруқ мевалар, сабзавотлар, мева шарбатлари, зираворлар ва кенг турдаги бошқа товарлар намойиш этилди.
Ўзбекистон тадбиркорлари ушбу турдаги маҳсулотларни Ҳиндистон ва Жанубий Осиёнинг бошқа давлатларига экспорт қилиш истиқболларини муҳокама қилди, ўзаро манфаатли келишувларга эришди.
















