Тошкент халқаро аэропортида яширинча олиб ўтилаётган 1,8 млрд сўмлик олмослар тўхтатиб қолинди
Бир киши 281 карат, бошқа бир хорижий фуқаро эса 57 дона турли ўлчамдаги олмосларни яширинча олиб ўтишга уринган.
Тошкент халқаро аэропортида 1,8 млрд сўмлик олмосларни олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкент халқаро аэропортида Деҳлидан учиб келган йўловчининг палтоси чўнтагидан 281 карат хажмдаги олмос қимматбаҳо тошлари топилган.
Мазкур ҳолатда йўловчи божхона назоратига тақдим этмаган олмосларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 873 млн сўмдан ошган.
Яна бир ҳолатда Ҳиндистондан учиб келган хорижий фуқаронинг юклари кўздан кечирилганда у ҳам 57 дона турли ўлчамдаги олмос тошларини яширинча олиб киришга урингани фош бўлган.
Божхона назоратига тақдим қилинмаган бу қимматбаҳо тошларнинг қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 942 млн сўмдан ошган.
Маълумот учун, божхоначилар 2023 йилда аниқланган 394 та қонунбузилиши ҳолатларида 32,4 млрд сўмлик 163 кг заргарлик буюмлари, шу жумладан қимматбаҳо тошларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олишган.
Мавзуга оид
10:51 / 23.11.2024
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
17:53 / 20.11.2024
Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш залини реконструкция қилиш бошланди
20:03 / 18.11.2024