Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиноятчилик омилларини аниқлаш механизмларини назарда тутувчи модул яратилади
“Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қуйидагилар республикада криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:
- жиноятчилик, шу жумладан латент жиноятчилик тенденцияларини тизимли равишда таҳлил ва прогноз қилиш, салбий тенденцияларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича мақсадли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
- жиноятнинг асл омилларини комплекс илмий диагноз асосида аниқлаш ва бартараф этиш чора-тадбирлари тизимини белгилаш, криминологик фаолиятга сунъий интеллект ва замонавий рақамли технологияларни жорий этиб бориш.
Институт криминология соҳаси бўйича таянч илмий ташкилот ҳисобланади ҳамда криминологик фаолиятни экспертлик ва илмий таъминлаш ишларини ваколати доирасида мувофиқлаштиради.
Институтнинг илмий таркиб лавозимлари юридик, психология, социология, педагогика, техника, иқтисодиёт, тиббиёт ва география соҳалари бўйича илмий даражага эга бўлган кадрлар билан жамланади.
Институтга илмий-амалий тадқиқотлар жараёнига шартнома асосида, шу жумладан етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасаларидан юқори илмий-таҳлилий маҳоратга эга мутахассисларни 1 йилгача муддатга жалб этиш ва меҳнат бозори конъюнктурасини инобатга олган ҳолда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини белгилаш ҳуқуқи берилади.
2024 йил 1 июлгача илмий диагноз асосида жиноятчилик омилларини аниқлаш механизмларини назарда тутган ҳолда E-jamoat havfsizligi ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг Jinoyat omillari модули яратилади.
Мавзуга оид
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026
“Шаҳзод -Gold” уч ярим йилга озодликдан маҳрум қилинди
13:44 / 26.02.2026