Украинада урушнинг 692-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Воронежда дрон парчалари турар жой устига тушди. 11 ёшли бола жабрланган. Ҳужумда Украина ҚК айбланган, украин томони изоҳ бермаган.
- Олий рада ҳарбий хизматга мажбур бўлган шахсларнинг ягона реестрини тузиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди. Унга кўра, 17 ёшдан 60 ёшгача бўлганларнинг маълумотлари уларнинг розилигисиз реестрда автоматик пайдо бўлади.
- Росгвардия полковниги Сергей Волков Қрим кўприги дронлардан етарлича ҳимояланмагани иши бўйича олти йилга қамалди. У ўз айбига иқрор бўлмаган.
- Брюссел ЕИ мамлакатлари Украинага қанча қурол етказиб берганини текширади. Аввалроқ Германия канцлери айрим иттифоқчилар томонидан Киевга етарлича ёрдам кўрсатилмаётганини айтганди.
- Финландия февралда ҳам Россия билан чегараларини очмоқчи эмас.
Воронежга дронлар ҳужуми
РФ мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 16 январга ўтар кечаси Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Воронеж области устида украинларнинг саккизта учувчисиз учиш аппаратларини уриб туширган. Кейинроқ регион губернатори Александр Гусев дронлардан бирининг парчаси Воронеж шаҳри Тепличная кўчасидаги квартирага тушгани ва 11 ёшли қизни жароҳатлаганини маълум қилди. Бир қанча хусусий ва иккита кўп квартирали уйларда ҳам деразалар синиб кетган, улардандан бирининг балконида ёнғин чиққан (олов тезда ўчирилган).
Шаҳар мэри Вадим Кстенин «оператив қарор қабул қилиш» учун фавқулодда режими эълон қилган. У қанча вақт давом этишига аниқлик киритилмаган.

Евгений Биятов / Спутник / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA

Reuters / Scanpix / LETA
Донецкда Путин учун имзо йиғиш жараёни
























