Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аҳолиси сони энг тез ўсаётган ҳудудлар маълум қилинди
Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари аҳолиси тез ўсмоқда.
2024 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 36,8 млн кишини ташкил этган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга кўпайган.
Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда - 2,9 фоиз.
Ундан кейинги ўринларни доимий аҳоли сони ўсиши мос равишда 2,5 фоиз ҳамда 2,3 фоизни ташкил этган Сурхондарё вилояти ва Наманган вилояти эгаллади.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Самарқанд вилояти – 2,2 фоиз;
- Андижон вилояти – 2,2 фоиз;
- Жиззах вилояти – 2,2 фоиз;
- Қашқадарё вилояти – 2,2 фоиз;
- Фарғона вилояти – 2,1 фоиз;
- Навоий вилояти – 1,9 фоиз;
- Сирдарё вилояти – 1,9 фоиз;
- Тошкент вилояти – 1,9 фоиз;
- Хоразм вилояти – 1,9 фоиз;
- Бухоро вилояти – 1,7 фоиз;
- Қорақалпоғистон Р. – 1,3 фоиз.
Мавзуга оид
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
12:32 / 03.07.2026