«Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, мактабгача таълим ташкилотларида «Тўғри овқатланиш, шахсий гигиена ва жисмоний тарбия асослари» машғулотлари ўтказилади.

Профессионал таълим муассасаларида «Саломатлик» дарс мавзулари жорий этилиши кўзда тутилмоқда.

Тегишли таълим муассасалари ўқитувчи ва тарбиячиларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш курслари бўйича фан дастурларига «Соғлом турмуш тарзи асослари» мавзулари киритилади.