14:34 / 20.01.2024
3483

2023 йилда Тошкентда ўртача ижара нархи 10,2 фоизга пасайди

Пойтахтнинг барча туманларида ижара нархи пасайган. Ўртача ҳисобда энг қиммат уй-жой ижараси Шайхонтоҳур (11,8 доллар), Яккасарой (10,8 доллар) ва Миробод (11,4 доллар) туманларида қайд этилган. Ижара нархларининг нисбатан арзонлиги Учтепа (7,9 доллар), Сергели (6,9 доллар) ва Бектемир (5,7 доллар) туманларида кузатилган.

Фото: Kun.uz

2023 йилда Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи 10,2 фоизга пасайган. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.

Ўтган йил давомида Ўзбекистонда кўчмас мулк савдоси 5,7 фоизга ошган ва 272,4 мингта уй-жой сотилган. Таққослаш учун, 2022 йилда шартномаларнинг умумий сони 257 мингтани ташкил этган.

Битимлар ҳажмининг сезиларли ўсиши Қашқадарё ва Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган, мос равишда 17,1 фоиз ва 16,8 фоизни ташкил этган.

Кўчмас мулкни сотиш ҳажмининг ўсишига Ўзбекистонда ипотека бозорининг ривожланиши ёрдам берган, кредит бериш ҳажми йил давомида қарийб 17 фоизга ўсиб, банклар томонидан аҳолига 16,9 трлн сўм ажратилган.

Тошкентда уй-жой ижараси бозоридаги вазият

2023 йилда пойтахтнинг уй-жой ижараси бозори барқарорлашган. Умуман олганда, бир йил ичида Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи 10,2 фоизга пасайган ва ҳар квадрат метри учун 9,2 долларни ташкил этган. Бир йил олдин бир квадрат метр учун пойтахтда ижара нархи 34,6 фоизга ошганди.

Пойтахтнинг барча туманларида ижара нархи пасайган. Ўртача ҳисобда энг қиммат уй-жой ижараси Шайхонтоҳур (11,8 доллар), Яккасарой (10,8 доллар) ва Миробод (11,4 доллар) туманларида қайд этилган. Ижара нархларининг нисбатан арзонлиги Учтепа (7,9 доллар), Сергели (6,9 доллар) ва Бектемир (5,7 доллар) туманларида кузатилган.

Иккиламчи кўчмас мулк бозори

Йил давомида иккиламчи бозор 17,5 фоизга ўсган. Шу билан бирга, йилнинг биринчи ярмида ўртача ойлик ўсиш 1,8 фоизни, иккинчисида эса 1 фоизни ташкил этган. Иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари йил давомида қарийб икки баробарга ошган ва 7,1 трлн сўмни ташкил этган. 2022 йилга нисбатан иккиламчи бозорда уй-жой нархларининг энг катта ўсиши Хоразм вилояти (30,1 фоиз), Тошкент шаҳри (28,9 фоиз) ва Бухоро вилоятида (24,5 фоиз) қайд этилган.

Иккиламчи уй-жой нархларининг юқорилиги пойтахтда (квадрат метр учун 1123 доллар, шунингдек, Самарқанд (714 доллар) ва Тошкент (627 доллар) вилоятларида кузатилган. Шу билан бирга, арзонроқ уй-жой нархи Қорақалпоғистон Республикасида (314 доллар), Сирдарё (348 доллар) ва Жиззах (380 доллар) вилоятларида қайд этилган.

Top