Ўзбекистоннинг янги элчиси Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашди
Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Фариддин Насриев Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиёнга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Расмий маросим доирасида бўлиб ўтган мулоқотда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари, жумладан, савдо, инновациялар, юқори технологиялар, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт, коммуникациялар, туризм ҳамда маданий-гуманитар алмашинув каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Эрон ТИВ раҳбари мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда барча йўналишларда – сиёсат, парламентлараро алоқалар, савдо ва иқтисодиёт, инновациялар ва қишлоқ хўжалигида, маданий-гуманитар соҳада янги даражага кўтарилганини қайд этди.
Эрон ташқи ишлар вазири элчига масъулиятли ва шарафли фаолиятида муваффақиятлар тилади. Томонлар, шунингдек, бўлажак икки томонлама учрашувларнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқди.
Фариддин Насриев 2015-2023 йилларда мамлакатнинг Эрондаги элчиси лавозимида ишлаган Баҳодир Абдуллаев ўрнига тайинланган эди.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
15:10 / 02.11.2024