Иқтисодиёт | 14:06 / 21.01.2024
8852
6 дақиқада ўқилади

АҚШ фонд бозори индекслари сезиларли даражада кўтарилди, асосий қимматбаҳо металлар эса арзонлашди

Ҳафта давомида олтин 20 долларга, алюминий 44 долларга, кумуш эса 57 сентга арзонлашди. Фақатгина мис нархи 6 сентга кўтарилди. Долларга нисбатан олинганда, евро, юан ва лира арзонлашган бўлса, рубл ва сўм мустаҳкамланди.

Жаҳон молия бозорлари дунёнинг бир қатор марказий банклари томонидан олиб борилган «Миқдорий қисқариш» сиёсати таъсирини турли равишда бошларидан ўтказишмоқда. Масалан, АҚШнинг Федерал захира тизими (ФЗТ) фоиз ставкаларини бир неча йиғилишлардан бери ўзининг тарихий чўққисида ўзгаришсиз ушлаб турган бўлса ҳам, мамлакат фонд бозори «Қисқартириш сиёсати» эълонидан сўнг йўқотган позициясини бутунлай тиклади. Яъни ҳафтанинг охирги кунидаги савдоларда S&P500 ва NASDAQ индекслари тарихий чўққисини янгилади ва қаршилик даражасини тепага бузиб ўтди. Эндиликда, фонд бозори иштирокчилари акцияларнинг ўсиш цикли устувор бўлишига умид қилмоқда ва бундан ташқари ФЗТ фоиз ставкасини тушириш масаласини кўриб чиқишни бошлаши прогноз қилинмоқда.

Jahon Insights канали экспертлари 15 январдан 19 январгача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.   

АҚШ топ фонд бозорлари индекси:

·       S&P500: +1,17 фоиз (йил бошидан +1,47 фоиз);

·       NASDAQ: +2,86 фоиз (йил бошидан +2,90 фоиз);

·       DJI: +0,72 фоиз (йил бошидан +0,46 фоиз).

АҚШ фонд бозори индекслари сўнгги ҳафта сезиларли даражада кўтарилди. NASDAQ ҳафта давомида 481 пунктга, Dow Jones 271 пунктга S&P500 индекси эса 56 пунктга ошди.

Асосий қимматбаҳо металлар:

·       Олтин: -0,95 фоиз (йил бошидан  -1,62 фоиз);

·       Кумуш: -2,47 фоиз (йил бошидан  -4,92 фоиз);

·       Алюминий: -1,97 фоиз (йил бошидан -9,04 фоиз);

·       Мис: +1,48 фоиз (йил бошидан -2, 37 фоиз).

Ҳафта давомида олтин 20 долларга, aлюминий 44 долларга, кумуш эса 57 сентга арзонлашди. Фақатгина мис нархи 6 сентга кўтарилди.

Нефт

·       WTI: +0,89 фоиз (йил бошидан +2,94 фоиз);

·       BRENT: +0,38 фоиз (йил бошидан +2,09 фоиз).

Нефт жорий ҳафта ҳам флетда ҳаракатланишни давом эттирди, аммо олдинги ҳафтадаги қизил шамчироқдан сўнг бу ҳафта WTI 65 сентга, BRENT эса 30 сентга қимматлашди.

Валюталар

·       EUR/USD:  -0,47 фоиз (йил бошидан -1,27 фоиз);

·       USD/CNY:  +0,37 фоиз (йил бошидан +1,34 фоиз);

·       USD/TRY:   +0,35 фоиз (йил бошидан +2,15 фоиз);

·       USD/UZS:  -0,08 фоиз (йил бошидан +0,65 фоиз);

·       USD/RUB:   -0,23 фоиз (йил бошидан -1,32 фоиз).

АҚШ валюта индекси ҳафта мобайнида кўтарилишга муваффақ бўлди, бироқ рақиб валюталарга бу турлича таъсир этди. Масалан, евро 0,47 фоизга арзонлашган бўлса, рубл долларга нисбатан 0, 23 фоизга қимматлашди. Осия минтақасида эса юан ва лиранинг мос равишда 0,37 фоиз ва 0,35 фоизга қиймати пасайди, аммо ўзбек сўми 0,08 фоизга ўсди.

Криптовалюта

·       Bitcoin: -0,17 фоиз (йил бошидан +1,48 фоиз);

·       Ethereum: +0,73 фоиз (йил бошидан +9,11 фоиз).

Асосий криптовалюталардан бўлган Bitcoin ва Ethereumʼлар турли тарзда босим ҳис қилишмоқда. Аниқроқ қилиб айтганда, Bitcoin ETF нархларни тебратиб юборган бўлса, Ethereum техник жиҳатдан кичик муддатли коррекция даврини бошидан ўтказмоқда. Bitcoin билан 44 - 40 минг доллар орасида савдо қилинаётган бўлса, Ethereum билан 2,6 - 2,4 минг долар савдо қилинди.    

Бозорлар ҳақида қисқача

АҚШ макроиқтисодий жиҳатдан, тебраниб бўлса-да яхшиланаётган бир пайтда, бозорда меъёрдан юқори оптимизм ҳукм сурмоқда, буни сўнгги инфляция маълумотлари эълонидан сўнг фоиз ставкаларини тушириш бўйича турли мулоҳазалар ва статистик маълумотлар, март ойида ставкани пасайтириш бўйича прогноз пасайиши буни тасдиқлаб берди. Демак, биринчи ўринда эсда тутиш керакки, АҚШнинг сўнгги инфляция кўрсаткичи 3,4 фоизни ташкил этди, бу ФЗТнинг 2 фоизлик мўлжалидан ҳали ҳам узоқлигини тушуниш лозим. Бундан ташқари, сўнгги кўрсаткич прогнозга нисбатан сезиларли даражада ўсиши вазият мураккаблигини тасдиқлаб беради.

Эслатма! Тақдим қилинган маълумотлар муаллифга тегишли бўлиб, 15 январдан 19 январгача бўлган вақт оралиғидаги молия бозорида юз берган ўзгаришлар асосида тайёрланган. Ушбу мақола инвестицион маслаҳат эмас. 

Достон Аҳроров
Муаллиф Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид