Жамият | 10:45 / 21.01.2024
8278
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ўз хонадонида майнинг ферма ташкил этган шахс ушланди

Шеробод туманида ўз хонадонига майнинг қурилмалари ўрнатган шахс қарийб 300 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаб ишлатган.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Шеробод туман бўлими, прокуратура ва ИИБ ТҚХ киберхавфсизлик ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда “Галагузар” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Э.Э. ўз уйида 23 та тўпламдаги майнинг крипо-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 284,8 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлагани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид