Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон элчиси Эрон президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг янги элчиси Фариддин Насриев Эрон президенти Иброҳим Раисийга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Фото: «Дунё» АА
Расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Эрон президенти сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар сиёсат, парламентлараро алоқалар, савдо ва иқтисодиёт, инвестиция, инновация, транспорт, энергетика, сув ва қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар соҳаларида ҳар томонлама изчил ривожланиб, янги даражага кўтарилганини қайд этди.
Шунингдек, Ўзбекистон-Эрон етакчиларининг сиёсий иродаси, самарали саъй-ҳаракатлари ҳамда олий даражадаги музокаралар натижасида икки томонлама муносабатлар янада ривожлантиришга кучли суръат бағишлагани таъкидланди.
Эрон президенти Ўзбекистон элчисига масъулиятли ва шарафли фаолиятида муваффақиятлар тилади ҳамда мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги муносабатларни янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
Мавзуга оид
12:57 / 13.05.2026
Трамп америкаликларнинг иқтисодий қийинчиликлари уни Эрон билан келишувга ундамаслигини айтди
10:52 / 13.05.2026
Трампнинг Эронга қарши уруши АҚШ иқтисодиётига қандай таъсир қиляпти?
09:00 / 13.05.2026
Саудия Арабистони Эрон ҳужумларига жавоб қайтарган
08:40 / 13.05.2026