Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қайси ҳудудларида электромобиллар энг кўп ва энг кам сотиб олинаётгани айтилди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йил учун Ўзбекистонда автомобил бозоридаги ҳолат бўйича шарҳини эълон қилди.
Қайд этилишича, 2022 йилда бошланган автомобиллар савдосини ошириш бўйича фаол тенденция 2023 йилда ҳам давом этди. Енгил электромобиллар сегменти 4,3 баробар кўпайиб, йил давомида энг катта фаолликни кўрсатди.
2023 йилда Ўзбекистонда 379 мингта янги енгил автомобиллар сотилди, бу ўтган йилга нисбатан 33 фоизга ўсган. 2023 йилда 333 мингдан ортиқ маҳаллий енгил автомобиллар сотилган, бу ўтган йилга нисбатан 25 фоизга кўп.
Бир йил ичида Ўзбекистонда ҳайдалган енгил автомобиллар савдоси 12,6 фоизга ўсиб, 1,16 миллион донага етди.
2023 йилда енгил электромобиллар савдоси 4,3 баробарга ошиб, 25,7 мингта электрокарни ташкил этди.
Энг кўп электромобиллар пойтахтда - қарийб 71 фоиз, энг кам электрокарлар эса Сурхондарё вилоятида сотилди - 123 та.
Мавзуга оид
15:39 / 09.07.2026
“30 ёшдан ошган” машиналар эгаларидан экологик компенсация ундириш ғоясидан воз кечилди
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
10:55 / 04.07.2026
Транспорт соҳасида хавф таҳлили рақамлаштирилади
08:43 / 04.07.2026