Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда туғуруқ ўринлар сони 4,3 мингтага кўпайтирилади
Ўзбекистонда оналар ўлимини 13,5 дан 7 промиллегача камайтириш режалаштирилмоқда. Бу - «Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасида белгиланган.
Қайд этилишича, самарали антенатал парваришда “Аёллар маслаҳатхонаси” ва “Тиббиёт бригадаси” аъзоларининг ўзаро уйғунликдаги фаолиятини таъминлаш кўзда тутилмоқда.
Демографик ўсишнинг ижобий бошқарувини таъминлаш тизими жорий этилади. Бунда:
- ҳомиладорликка монеликни аниқлаш бўйича талабларни ва тиббий ҳисобот шаклларини қайта кўриб чиқиш;
- қариндошлар орасида, эрта (15-16 ёш) ва кеч (35 ёшдан кейин) ҳамда тез-тез ва кўп туғуруқлар олдини олиш дастурини ишлаб чиқиш мўлжалланган.
Туғуруқ ўринлар сони босқичма-босқич яна 4,3 мингтага кўпайтирилади.
Туғуруқ муассасалари мутахассисларининг “Бехатар оналик” клиник протоколлари бўйича билим ва амалий кўникмалари тизимли оширилади.
Мавзуга оид
22:06 / 10.06.2026
Мутахассислар 8 соатлик уйқу ҳақидаги афсонани рад қилди: аслида қанча ухлаш керак?
20:10 / 02.06.2026
Олимлар ҳаводаги пластик зарралари яширин хавф эканини аниқлади
22:32 / 01.06.2026
Ҳар куни қаҳва ичишнинг саломатлик учун 4 та фойдаси
17:17 / 31.05.2026