Украинада урушнинг 698-куни ўтди. Асосий маълумотлар

  • ИИВ маълумотига кўра, Россияда «махсус ҳарбий амалиёт бошланганидан буён» ҳарбий комиссариатларга ўт қўйиш ва темирйўллардаги диверсиялар билан боғлиқ 400 дан ортиқ ҳолат қайд этилган.
  • Володимир Зеленский Россиянинг «тарихдан украинлар яшаб келган» ҳудудлари тўғрисидаги фармонини имзолади.
  • Давлат думасига Россия армияси тўғрисидаги «фейк» учун мол-мулкни мусодар қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди. У «РФ хавфсизлигига қарши жиноий фаолиятни молиялаштириш учун фойдаланилган ёки мўлжалланган пулларни, қимматбаҳо буюмларни ёки бошқа мол-мулкларни мусодара қилишга рухсат беради».
  • The Wall Street Journal нашри аниқлашича, Евроиттифоқ Украинага ёрдам учун 20 миллиард евролик янги жамғарма тузишни режалаштирмоқда.
  • Зеленский Олий радага қўшфуқаролик тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди. Бу Россия фуқароларига тааллуқли бўлмайди.
  • Давлат думаси депутати Андрей Луговой хабар қилишича, Бош прокуратура унинг сўровига кўра, «Россия урушга қарши қўмитаси»ни «исталмаган ташкилот» деб топган. 

Харкив ўққа тутилиши

23 январ тонгида Россия қўшини Украинанинг Киев, Харкив ва Днипропетровск областлари бўйлаб ракета зарбалари йўллади. Сўнгги маълумотларга кўра, тинч аҳоли вакилларидан беш киши ҳалок бўлиб, 50 киши жароҳатланган.

Ҳужумдан айниқса Харкив жиддий жабр кўрган. Бу ерда уч киши ҳалок бўлиб, 35 киши жароҳат олган, улардан икки нафари болалар. Шаҳарда кўп квартирали турар жой шикастланган, унинг подъездларидан бири буткул қулаган, шунингдек, хусусий уй, ўқув биноси ва бошқа инфратузилма объектлари шикастланган, автомобиллар яксон бўлган.

Харкивда ракета келган жойда ишлаётган украиналик қутқарувчилар
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA

Краматорск ўққа тутилиши

Россия қўшини 22 январ куни Донецк областида Украина ҚК назорати остида бўлган Краматорск шаҳрини ўққа тутди. Донецк области ҳарбий маъмурияти бир киши ҳалок бўлиб, яна икки киши яралангани ҳақида хабар қилган: 49 ёшли эркак ҳалок бўлган, унинг ёнида бўлган 31 ёшли қизи омон қолган. Еттита кўп қаватли уй, учта корхлона биноси ва яна шунча ижтимоий инфратузилма объектлари шикастланган.