Жамият | 18:39 / 26.01.2024
31709
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада «хўрозлар жанги»ни ўтказган жиноий гуруҳ қўлга олинди 

Улар хўроз уриштириш учун арена ташкил қилган ва иштирокчилардан 50 минг сўмдан йиғган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Фарғона вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда ноқонуний «хўрозлар жанги»ни ўтказган жиноий гуруҳ қўлга олинди.  

Қайд қилинишича, Қува туманида яшовчи 5 нафар шахс қимор ва таваккалчиликка асосланган ноқонуний «хўрозлар жанги»ни ташкил қилган. Улар Фарғона шаҳри, «Мустақиллик» маҳалласида 400 нафар иштирокчини жалб қилиб, хўроз уриштириш учун арена ташкил қилган. Жиноий гуруҳ аъзолари иштирокчиларнинг ҳар биридан 50 минг сўмдан пул йиғган вақтда ушланган. 

Бундан ташқари, тадбир давомида «касса»дан 84 млн сўм, 3750 доллар ва 8 минг қирғиз сўмидан ортиқ маблағ, иштирокчилардан эса 14 млн сўм, 14 бош хўроз ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинган. 

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид