Жаҳон | 10:01 / 26.01.2024
4025
2 дақиқада ўқилади

ИҲХЖ Беларусда фаолларнинг оммавий қўлга олинишини қоралади

Инсон ҳуқуқлари халқаро жамияти Александр Лукашенкони танқид қилди. Дунё Украина ва Яқин Шарқдаги урушлар билан чалғиётган бир пайтда, Беларус раҳбари мухолифатни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда, дейди ИҲХЖ.

Фото: ТАСС

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро жамият (ИҲХЖ) сўнгги кунларда Беларусда ўтказилган оммавий рейдлар ва фаолларнинг қўлга олинишини кескин танқид қилди. «Мамлакат бўйлаб камида 70 киши ушланган. Дунё эътибори Украина ва Яқин Шарқдаги урушларга қаратилган бўлса-да, Лукашенко фурсатдан фойдаланиб, бутун мамлакат бўйлаб танқидчиларни янада қўрқитмоқда. Сиёсий маҳбусларнинг яқинлари ҳужумга учрамоқда. Айрим ҳолларда бутун оилалар қўлга олинмоқда», - деди 25 январ, пайшанба куни ИҲХЖ раиси Эдгар Ламм.

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Беларусдаги барча сиёсий маҳбусларни зудлик билан озод қилишга чақирди. ИҲХЖ баёнотида қайд этилишича, Беларусда тинтувлар «экстремистик фаолиятни молиялаштириш» ва «экстремистик тузилмада иштирок этиш» гумонлари билан ўтказилган. Айрим ушланганларга рейдлар репрессия қилинганларнинг оилалари ҳамда оғир молиявий аҳволга тушиб қолган ватандошлар учун озиқ-овқат маҳсулотлари тўловига ёрдам берувчи INeedHelpBy ташаббуси экстремистик деб тан олиниши муносабати билан ўтказилаётгани айтилди.

Аввалроқ «Весна» инсон ҳуқуқлари маркази Беларусда бор-йўғи бир кун – 23 январда 84 киши қўлга олингани ҳақида хабар берган эди. Александр Лукашенко ўзини 2020 йил августида бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолиб деб эълон қилганидан сўнг оммавий норозилик намойишлари ортидан Беларус ҳукумати тузум мухолифларини қаттиқ босди. Ўша сайлов кампаниясининг қолган иштирокчилари панжара ортига ташалди ёки мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. ИҲХЖ маълумотларига кўра, ўша пайтда намойишларда қатнашган минглаб одамлар ҳали ҳам Беларус қамоқхоналарида сақланмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда