Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандга Хитойдан 100 та Yutong электробуслари олиб келинади

Фото: Тошшаҳартрансхизмат
Самарқанд вилоятига Хитойнинг Yutong электробусларидан 100 дона олиб келинади. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, Самарқанд шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида электробуслар харид қилиш ва зарур инфратузилмани яратиш лойиҳаси амалга оширилади.
Уч йиллик лойиҳанинг умумий қиймати 61,99 миллион долларни ташкил этади. ЕТТБ 18 йил муддатга, жумладан, уч йиллик имтиёзли даврга 49 миллион доллар миқдорида кредит ажратади.
Қолган маблағ Ўзбекистон ҳукумати томонидан қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона имтиёзларини бериш орқали молиялаштирилади.
Шунингдек, «Самарқандйўловчитранс» Хитойнинг Yutong Bus Cо., Ltd компанияси билан 29,7 миллион долларга 100 та электробус ва 50 та қувватлантириш станцияси сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган.
Янги электробуслар тўғридан тўғри танланган оддий шаҳар автобус йўналишларига ялпи шартнома асосида етти йил муддатга ажратилади.
Қарор билан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда электробуслар харид қилиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш топширилган. Улардан Нукус ва вилоят марказларида жамоат транспортида фойдаланиш кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Дарахтлар банки”, Чорвоқ бўйича ваъдалар ва IMEI машмашалари — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:05
-
Усик Дюбуани чуқур нокаутга туширди
Спорт | 08:21
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
Мавзуга оид

13:09 / 21.06.2025
Ўзбекистон Хитойдан 200 та электробус сотиб олиши мумкин

00:00 / 10.06.2025
Навоий вилояти учун Хитойдан 60 та автобус олиб келинди

10:36 / 14.02.2025
Тошкентга яна 1000 та Yutong автобуслари олиб келиниши мумкин

11:50 / 08.02.2025