Унга кўра, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил қилинади ва ҳудудларга ташрифлар режа-жадвали тасдиқланади.
Ишчи гуруҳлар томонидан ҳар бир йўналиш бўйича марказларда бажариладиган 10 турдаги амалиётлар вилоят тиббиёт муассасаларига татбиқ этилади.
Ҳудудларга ташриф буюрган ишчи гуруҳлар томонидан йўналишлар бўйича вилоят тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси инвентаризация қилинади.
Ҳар йили келгуси йил учун вилоят тиббиёт муассасалари учун тиббий асбоб-ускуналари ҳамда сарфлов воситалари учун эҳтиёж аниқланади ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларига тақдим қилиб борилади.
Марказ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан вилоят тиббиёт муассасалари тиббий асбоб-ускуналар ҳамда сарфлов воситалари билан режали равишда таъминланади.
Вилоят тиббиёт муассасалари бажариладиган юқори технологик амалиётлар улуши қуйидагича оширилади:
- 2024 йил 30 фоизга;
- 2025 йил 31 фоизга;
- 2026 йил 32 фоизга.















