Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода савдо дўконидан 164 қоп истеъмолга яроқсиз ун маҳсулоти аниқланди
Иллустратив фото
Бухоро вилоятида истеъмолга яроқсиз ун маҳсулотини савдога чиқарилишининг олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда «К.Б.» МЧЖ раҳбари Ж.Н. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, «М.» савдо белгисидан ноқонуний фойдаланиб, истеъмолга яроқсиз ун маҳсулоти савдоси билан шуғулланиб келаётгани аниқланиб, МЧЖ савдо дўконидан 164 қоп истеъмолга яроқсиз ун маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:55 / 27.02.2026
«Чириган жасад изидан» – Ўзбекистонда ўлдирилган Туркия фуқаросининг қотиллари қандай топилди?
12:51 / 26.02.2026
Бухорода 13 яшар қиз она бўлди. Гумонланувчи қамоққа олинган
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
11:16 / 31.01.2026