Қашқадарёда 49 ёшли блогер 5 йилга қамалди
Суд уни товламачиликда айбдор деб топиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган.
2024 йил 29 январ куни жиноят ишлари бўйича Нишон туман судида блогер Абдуҳаким Абдужалиловга оид жиноят ишида ҳукм ўқилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят суди матбуот котиби хабар бермоқда.
Унга кўра, 1974 йилда Наманган вилоятида туғилган А.Абдужалилов Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган.
Суд унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлаган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.
А.Абдужалилов блогерлик фаолияти билан шуғулланган, “Achchiq haqiqat” МЧЖ раҳбари ва шу номдаги канал админи бўлган. Маълум бўлишича, жиноят Қашқадарёда содир бўлган.
“Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Қашқадарё вилоят судига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Эмине Караманова номи билан танилган блогер Лемара Мирзааҳмедова туҳмат, ҳақорат қилиш ва товламачилик жиноятларида айбли деб топилган ва 7,5 йилга қамалганди.
Шунингдек, Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмаси қабулхона-диагностика бўлими мудири вазифасида ишлаган блогер Отабек Аҳлиддинов ҳам товламачилик ва талон-торож қилишда айбланган ва 7 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинганди.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиши мумкин — ОАВ
Жаҳон | 00:43
-
Швейцария 30 мингдан ортиқ украиналикни қочоқ мақомидан маҳрум қилди
Жаҳон | 00:18
-
Тошкентдаги тунги клуб олдида фуқароларни калтаклаган эркак Қозоғистонда ушланди
Жамият | 23:57 / 17.03.2025
-
BYD электромобилларни 5 дақиқада қувватлаш имконини берадиган янги тизимни тақдим этди
Фан-техника | 23:25 / 17.03.2025
Мавзуга оид

14:40 / 14.03.2025
Австралияда вомбат боласини онасидан тортиб олган америкалик блогер депортация қилиниши мумкин

17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди

22:30 / 02.01.2025
“Чумоли”: нолдан кўтарилган йигитлар ҳикояси

19:29 / 02.01.2025