Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Афғонистон муваққат мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб Мужоҳид билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Tolo news  хабар берди.

Учрашув давомида томонлар чегара, икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва транзит ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилган.