Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги хонадонлардан бирида Туркистон оқ лайлаклари сақланаётганлиги аниқланди
Хонадон эгаси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган лайлакларни ўтган йилнинг ёзида Сирдарё вилояти ҳудудида қанотлари синган ҳолда топиб олганлигини ҳамда парвариш қилиб келаётганлигини билдирган.
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги хонадонлардан бирида лайлак сақланаётганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Олмазор тумани бўлими инспекторлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилган. Рейд давомида тумандаги Гуручариқ маҳалласи хонадонларининг бирида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 1 жуфт Туркистон оқ лайлаклари сақланаётганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Фуқаро Б.А. қушларни ўтган йилнинг ёз ойида Сирдарё вилояти ҳудудида қанотлари синган ҳолда топиб олганлигини ҳамда уларга ёрдам кўрсатиб, парвариш қилиб келаётганлигини билдирган.
Фуқарога ёввойи, шунингдек, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган жонзотларни уйда ноқонуний сақлаш мумкин эмаслиги тушунтирилган ҳамда оқ лайлаклар табиат бағрига қўйиб юборилган.
Олдинроқ Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ҳайвонларни йўқ қилганлик учун жарималар миқдори 10 бараварга оширилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:47 / 01.06.2026
Тошкентда трансформатор ёниб кетди
13:28 / 11.04.2026
Ходимларга дайди топишни буюрган Олмазор тумани ИИБ амалдори ишдан олинди
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
12:59 / 19.02.2026