Жаҳон | 16:36 / 06.02.2024
13157
4 дақиқада ўқилади

Харкив областидаги вайроналар ва фронтдаги азовчилар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 712-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Володимир Зеленский Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийни истеъфога чиқариш имкониятларини кўриб чиқаётганини тасдиқлади.
  • «Украинская правда» манбаси тасдиқлашича, Зеленский Залужний билан биргаликда Украина ҚК бош штаби бошлиғи Сергей Шапталани ҳам лавозимдан озод этишни режалаштирган.
  • Киев шаҳри мэри Виталий Кличко Залужнийнинг истеъфосига қарши чиқди.
  • FT нашри ёзишича, Зеленскийнинг Украина ҳарбий раҳбариятини алмаштириш бўйича режалари ғарблик ҳамкорларни асабийлаштирмоқда.
  • АҚШ сенати Украинага ёрдам ҳам кўзда тутилган қонун лойиҳасини тақдим этди. Энди уни конгресс қабул қилиши керак.
  • Yandex N.V. Россиядаги «Яндекс» консорциуми хусусий инвесторларга сотилганини эълон қилди. Аркадий Волож хориждаги бизнесларни ривожлантириш билан шуғулланади.
  • Путин Узоқ Шарқ ва Арктика ипотекаларини уруш фахрийлари ва қурбонларнинг оила аъзолари учун узайтириб беришга кўрсатма берди. Ундаги имтиёзли ставка 2 фоизни ташкил этади.
  • Марказий сайлов комиссияси Россия президентлигига номзод Борис Надеждин тўплаган имзоларнинг 15 фоизини нуқсонли деб топди.

Малая Камишевахадаги Авлиё Троицкий ибодатхонаси

Украина ҚК Харкив областидаги Малая Камишеваха қишлоғини 2022 йил кузидаги қарши ҳужум давомида озод этганди. Кенг кўламли урушнинг илк кунларида бошланган оккупация чоғида россиялик ҳарбийлар Авлиё Троицкий ибодатхонасини дала ҳоспиталига айлантирган. Қуйида Малая Камишевахада жанглардан кейин юзага келган вазият акс этган кадрлар.

Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Малая Камишеваха атрофида яксон этилган танклар
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Авлиё Троицкий ибодатхонаси дераза токчасида ўқ-дори солинган қутилар
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Малая Камишеваха атрофидаги далада ётган ракета снаряди
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Авлиё Троицкий монастирининг шикастланган гумбази
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучларининг Бахмут атрофидаги дронлари

«Ахиллес» номли 92-бригаданинг зарбдор дронлар баталёни ҳарбийси олдинги чизиқда дронлар учун снарядларни тайёрламоқда
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи «Вампир» жанговар дронини Россия қўшинларининг Бахмут атрофидаги позицияларига учиришга тайёрланмоқда
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA

«Азов» жангчилари Луҳанск областида

Миллий гвардиянинг махсус топшириқли «Азов» 12-бригадаси жангчиси Луҳанск области Креминна шаҳри атрофидаги позицияда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи 155-миллиметр калибрли М109 «Паладин» ўзиюрар артиллерия қурилмасини бекитмоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Миллий гвардиянинг махсус топшириқли «Азов» 12-бригадаси жангчиси М109 «Паладин» ўзиюрар артиллерия қурилмасидан ўт очишга тайёрланмоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид