Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оққўрғонда тадбиркорнинг қарийб 700 минг доллар пулини қўлга киритган шахслар аниқланди
Улар икки тадбиркорга 2 700 тонна чигит маҳсулотлари етказиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан жами 559 минг доллар ҳамда 1,5 млрд сўмни қўлга киритган. Бу пуллар ҳисобидан 3 та енгил ва битта юк машинаси сотиб олишган.
Тошкент вилояти Оққўрғон туманида тадбиркорнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “A.O.” МЧЖ таъсисчиси З.К. ва бошқалар 2021-2023 йиллар давомида “М.Г.” хусусий корхонаси ва “Б.О.” МЧЖга 2 700 тонна чигит маҳсулотлари етказиб бериши эвазига уларнинг 559 минг АҚШ долларини нақд ҳолда ҳамда 1,5 млрд сўмини пул кўчириш йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Шунингдек, МЧЖ таъсисчиси З.К. ва ишчиси Э.Х. фирибгарлик йўли билан қўлга киритган маблағлари ҳисобидан Trailblazer, BYD Yuan Plus ва Cobalt машиналарини ҳамда Sitrak русумли юк машинасини харид қилганликлари маълум бўлган.
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:10 / 30.06.2026
Ал Капонедан Гулнора Каримовагача: “Кир пуллар” қандай ювилади?
11:00 / 27.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
16:35 / 23.06.2026
Талон-торож ва фирибгарлик учун “чиқиш эшиклари” торайди
18:38 / 19.06.2026