Ўзбекистон | 15:27 / 13.02.2024
6302
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда 57 гектар ерни ижарага олиб бериш учун 350 млн сўм олган фермер хўжалиги раҳбари ушланди

Қашқадарё ва Навоий вилоятларида ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Маълум қилинишича, департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда «Ғ.С.» фермер хўжалиги раҳбари С.Ч. «Б.М.» хусусий корхонасига қарашли яйлов учун мўлжалланган 57 гектар ер майдонини танишлари ёрдамида фуқаро К.Б.нинг номига ижара шартномаси асосида олиб бериши эвазига 350 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Навоий вилояти кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирексияси юрисконсулти Р.Х. (муқаддам судланган) фуқаро Ж.Р.нинг ишончига кириб, Кармана тумани «Янгиариқ» МФЙда жойлашган кичик саноат зонаси ҳудудидаги 2,1 гектар ер майдонини E-auksion электрон платформаси орқали арзон нархда харид қилиб, унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 93 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Қарши туманида фуқаро Н.Х. тумандаги «Кат» МФЙ ҳудудида жойлашган, захирадаги 6 сотих ер майдонини фуқаро М.А.га гўёки кадастр ва солиқ идораларида ишловчи танишлари ёрдамида расмийлаштириб бериши эвазига 35 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти