Фармонда хорижий инвесторлар иштирокида Тошкент, Қашқадарё, Бухоро, Наманган ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 2 700 МВт бўлган 6 та йирик қуёш электр станцияларини 2024 йил якунига қадар ишга туширишни таъминлаш топширилди.

Республикада “яшил иқтисодиёт”га ўтиш учун қулай шароитларни яратиш ва “яшил энергия” манбалари салмоғини ошириш мақсадида 2024 йил 1 апрелга қадар “яшил энергия” сертификатлари айланмаси бозор тамойиллари асосида йўлга қўйилиши белгиланди.

Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тасдиқланиши лозим.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб иқлим ўзгариши соҳасида мониторинг, ҳисобот бериш ва текширишнинг замонавий тизими (МРВ) ва маълумотлар базаси босқичма-босқич йўлга қўйилади.