Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон - Қозоғистон чегарасида қуриладиган саноат мажмуаси 100 гектар майдонни эгаллайди
"Жорий йилда Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида саноат мажмуаси қурилиши бошланади". Шундай сарлавҳали мақола Қозоғистоннинг "Казинформ" халқаро ахборот агентлиги сайтида жойлаштирилди.
Таъкидланишича, Қозоғистоннинг Туркистон ва Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятларида қуриладиган "Марказий Осиё" саноат кооперацияси мажмуаси қарийб 100 гектар майдонни эгаллайди. Лойиҳага кўра, у ерда ёпиқ мажмуа бунёд этилади, ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо учун қулай шароитлар яратилади.
Маълум қилинишича, 2030 йил мажмуанинг тўлиқ ишга туширилиши ва тижорат мақсадларида фойдаланиш даври сифатида белгиланган.
"Марказий Осиё" саноат кооперацияси Туркистон ва Сирдарё вилоятлари ялпи ички маҳсулотини кўпайтириш билан бирга, чегарадош вилоятларни йирик логистика марказига айлантиришга хизмат қилади", — деб ёзган "Казинформ" агентлиги.
Мавзуга оид
17:00 / 20.05.2026
Ойига 1 млн зиёратчи: мажмуани обод сақлаш ечимлари нимада?
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025
Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазирини табриклади
23:09 / 29.09.2025