Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пул жўнатмалари тизими қандай танланади: паст комиссиялар ва маблағларнинг тезда келиши
Кўплаб халқаро пул жўнатмаларидан айнан ўзингизга мосини қандай танлаш мумкин? Мақолада асосий жиҳатларни жамладик. Чет элдан пул жўнатмалари олиш ёки жўнатишда барча нозик жиҳатларини инобатга оласизми – текшириб кўринг.
Пул жўнатмалари тизими ҳам жўнатувчи, ҳам олувчининг манфаатларини инобатга олиши лозим. Масалан, пул жўнатиш ёки олиш учун қулай (уй ёки иш ёнида жойлашгани) эканлиги етарли эмас – бошқа шароитларни ҳам ҳисобга олиш зарур.
Паст комиссия
Пул жўнатмалари тизимини танлашдаги ҳал қилувчи ахборот – комиссия миқдори. Кўпинча у суммага боғлиқ: қанча кўп пул жўнатсангиз, шунча кам тўлайсиз. Комиссиясиз жўнатмалар ҳам мавжуд. Масалан, агар доллар жўнатадиган бўлсангиз, Ўзбекистондан Россияга “Золотая Корона” орқали пул жўнатишни банк бепул амалга оширади. Россиядан Ўзбекистонга ҳам шундай.
Пул жўнатмалари тизимининг оммавийлиги
Агар бир-иккитагина банк билан ишлайдиган унчалик оммавий бўлмаган пул жўнатмалари тизими танланса, пул олишда “югуриш”га тўғри келади. Керакли банк жўнатма олувчининг уйи ёки офисидан анча узоқда бўлиши, бинобарин, у ишдан жавоб сўраши, йўлга вақт ва куч сарфлашига тўғри келади.
Яқинда жойлашган банклар қандай тизимлар билан ишлашини ўрганинг. Шунда сиз уларнинг қай бири кўпроқ оммавийлашганлигини тушунасиз. Кўзга ташланмайдиган афзаллик: агар яқинингиздаги банкда навбат узун бўлса, осонгина бошқасига бора қоласиз.
“Золотая Корона” орқали жўнатмаларни бутун республика бўйлаб банк бўлимларида олиш мумкин. Ҳозирда 2000 атрофида шохобчалар жўнатмалар бериш билан шуғулланмоқда.

Пулни онлайн олиш имконияти
Пул жўнатмаларининг мобил иловалари банкка боришга вақт сарфламасликка ёрдам беради. Улар орқали маблағларнинг тушгани ҳақида хабарнома олишингиз ва исталган пайтда картага ўтказишингиз мумкин. Қоидага кўра, бунинг учун олувчи қўшимча комиссия тўламайди.
“Корона (6+)” иловаси Uzcard ва Humo сўм карталари, валютадаги (чет эл валютасида жўнатма олиш керак бўлганда) Visa, Mastercard (жумладан Maestro), UnionPay карталари билан ишлайди. Пул жўнатишни ҳам илова орқали амалга ошириш мумкин.
Иккита сим-картаси борлар учун муҳим жиҳат:
1. Жўнатмани расмийлаштиришда жўнатувчи олувчининг телефон рақамини кўрсатиши лозим;
2. Олувчи “Корона (6+)” мобил иловасида кўрсатилган рақам билан рўйхатдан ўтган бўлиши лозим. Шунда у ўз номига келган пулни кўра олади.
Пул жўнатмаси тезлиги
Агар пул жуда тез зарур бўлса, албатта маблағ келиб тушиши муддати билан қизиқинг. У бир неча секунддан бир неча соатгача фарқ қилади. Айрим тизимларда махсус тарифлар мавжуд: комиссия пастроқ, лекин пул бир неча соат кечикиб тушади. Бу вариант пулни олиш масаласи у даражада “ёнмаётган”да манфаатлидир.
“Золотая Корона” орқали пуллар одатда бир неча дақиқадан бошланган муддатда келади. Истисноли ҳолатларда жўнатма 2 иш кунигача йўл босиши мумкин.
Жўнатма қабул қилиш географияси
Пул олиниши жойига қараб барча пул жўнатмалари 3 та гуруҳга бўлинади:
* Мўлжалланган шохобчани кўрсатиш талаб этилади.
Бу энг ноқулай вариант, чунки пул муайян банкка келиб тушади. Бу ҳолатда, ноқулай бўлса ҳам, кўрсатилган филиал ёки мини-банкка боришга тўғри келади;
* Мўлжалланган шаҳарни кўрсатиш талаб этилади.
Бу қулай вариант: муайян манзилга боғланиб қолмайсиз, балки ушбу пул жўнатмалари тизими билан ишловчи шаҳардаги исталган банкка бора оласиз;
* Фақат мўлжалланган мамлакатни кўрсатиш талаб этилади.
Бу энг қулай вариант, чунки адресат пулни мамлакатдаги исталган шаҳарда олиши мумкин. Бу ҳолатда ҳатто хизмат сафари ёки бошқа шаҳарга шахсий сафар ҳам муаммо бўлмайди. “Золотая Корона” орқали жўнатмалар манзилсиз, уларни мамлакатнинг исталган шаҳрида олиш мумкин.
“Корона (6+)” иловаси орқали пул жўнатмаларини юборинг ва қабул қилиб олинг. Бу тез, қулай ва банкка боришни талаб қилмайди. Иловани Android ва IOS'га юклаб олиш мумкин.
Маълумот учун:
“Платежний Центр” РНКО пул жўнатмалари оператори, манзил: Россия, Новосибирск ш., Киров кўч., 86, ОГРН: 1025400002968, Россия банки лицензияси №3166-К, санаси: 14.04.2014 й. Хизмат ҳақида батафсил: rnko.ru. “Корона (6+)” иловаси. App Store – "Apple Inc" товар белгиси, Google Play – “Google LLC” товар белгиси. Жўнатмаларни ўтказиш муайян Ўзбекистон банклари чиқарган Uzcard, Humo, UnionPay, Visa, Mastercard (жумладан Maestro) карталарига мумкин.
Реклама