07:38 / 29.02.2024
2673

ОТМ бакалавриат йўналишига қанча хотин-қизлар қабул қилингани айтилди

2022-2023-ўқув йили бошига Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларининг бакалавриат йўналишига 134 минг 217 нафар хотин-қизлар қабул қилинган.

Фото: Статистика агентлиги

Статистика агентлиги хабарига кўра, қабул қилинган хотин-қизлар сони соҳалар бўйича энг кўпи таълим йўналишида – 65 минг 065 нафар. Кейинги ўринни санъат ва гуманитар фанлар йўналиши эгаллаган – 14 286 нафар.

Шунингдек:

  • бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 11 741 нафар;
  • ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 10 291 нафар;
  • муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 10 167 нафар;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 8 487 нафар;
  • табиий фанлар, математика ва статистика – 4 428 нафар;
  • қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 4 027 нафар;
  • хизматлар – 2 971 нафар;
  • ахборот-коммуникация технологиялари – 2 754 нафар.
Top