Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги ҳафтанинг ҳар шанба куни ишлайдиган автомобил бозори бошқа жойга кўчирилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, унинг ўрнида 6 та арзонлаштирилган кўп қаватли уй-жой қурилади.

Автобозор халқаро аҳамиятдаги А–373 М–39 автойўли–Гулистон–Бўка–Ангрен–Қўқон ва Андижон орқали Ўш автомобил йўлининг 15-километридаги «Анор сотиш ва аҳолига бошқа маиший хизматлар кўрсатиш мажмуаси» ҳудудида иш бошлайди.