Президент Шавкат Мирзиёев «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни» муносабати билан бир қанча аёлларни орден ва медаллар билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. 

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан 

Аннакличева Гулистан Ахмедовна - «Қорақалпоқ адабиёти» газетаси бош муҳаррири, Қорақалпоғистон Республикаси 

Бағишова Билимхон Алимбековна - Чортоқ туманидаги «Соз-сой» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Наманган вилояти 

Жўрақулова Рано Муҳамеджановна - Самарқанд вилояти мусиқали драма театрининг драма артисти 

Рахимова Гулоро - Хоразм вилояти мусиқали драма театрининг етакчи саҳна устаси 

Рахимова Райхон Абдурасуловна - Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курси директори 

Эгамбердиева Тургуной Ахамаджоновна - Фарғона давлат университетининг Ўзбекистон тарихи кафедраси профессори, Фарғона вилояти 

«Дўстлик» ордени билан 

Аймуратова Лиза Айтмуратовна - «Қуўаниш жарма» ирригация тизими бошқармаси муҳандис-гидротехниги, Қорақалпоғистон Республикаси 

Аслонова Эмма Сергеевна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси 

Ахмедова Махсума Тўхтамуродовна - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи 

Бахрамова Ризвон Ахроровна - Бухоро вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, бош отинойиси 

Вохидова Матлубахон Маноновна - Сўх туманидаги «Мулки Бовоҳид» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Фарғона вилояти 

Джакеева Замира Дербисовна - Томди тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи, Навоий вилояти 

Джуралиева Азамат Тураевна - Термиз туманидаги «Темур бобо» фермер хўжалиги агрономи, Сурхондарё вилояти

Дўлибоева Барчиной Абдурасуловна - Бахмал туманидаги «Барлос» фольклор жамоаси бадиий раҳбари, Жиззах вилояти