870 млн сўмлик шакарнинг божхона орқали ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
Тошкент вилоятида темирйўл вагонида ноқонуний олиб кирилиши режалаштирилган 58 тонна шакар борлиги аниқланди.
“Янгийўл” ТИФ божхона пост ходимлари томонидан Зангиота туманида жойлашган “Ўртаовул темир йўл” станциясига кириб келган темирйўл таркиби “Ўртаовул Лог” божхона омборида товарлар ортилган темирйўл вагони божхона назоратидан ўтказилган.
Натижада йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган кепак орасига хуфиёна яширилган 870 млн сўмлик 58 тонна шакар борлиги аниқланган. Мазкур товарларни ноқонуний йўллар билан олиб кириш орқали давлат бюджетига 690,4 млн сўмлик божхона тўловларини тўлашдан қочишга уриниш режаси амалга ошмади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:55
Шакар қариш жараёнини тезлаштириши маълум бўлди
18:08 / 01.10.2024
Божхона постида Ўзбекистонга олиб кирилаётган пневматик қуроллар ва 2,7 минг дона ўқлар тўхтатиб қолинди
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:33 / 29.08.2024