Ўзбекистон | 08:11 / 15.03.2024
7200
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг олти вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Фото: Kun.uz

2024 йил 15-20 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон,Сариосиё, Узун туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшрабод, Самарқанд, Ургут туманларида;
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиши эҳтимоли бор.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш талаб этилади.

Мавзуга оид