Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчихонаси ифторлик дастурхони ёзди - фото
Ифторликда давлат ва жамоат арбоблари, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари ҳамда Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар иштирок этди.
Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ифторлик дастурхони ташкил қилинди. Унга хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари, Ўзбекистондаги маъсул лавозимдаги шахслар ва жамоат арбоблари таклиф этилди.
Жумладан, президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Aбдулазиз Комилов, Мусулмонлар идораси раиси муфтий Нуриддин Холиқназаров, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоевлар ифторликда қатнашди.



Шунингдек мазкур тадбирда ўзбекистонлик ишбилармонлар, олий таълим муассасалари ва мактаб ўқитувчиларидан иборат таклиф этилган меҳмонлар иштирок этди.






Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 11 март кунига тўғри келди.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026