Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
25 март куни барча давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчирилади
Экология вазирлиги 25 март — “Ер соати” куни муносабати билан махсус акция ўтказмоқда.
Ўзбекистонда 25 март — “Ер соати” куни муносабати билан махсус акция ўтказилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, шу куни сайёрага ғамхўрлик қилиш, табиий ресурсларни асраш мақсадида барча давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчирилади.
“Ҳурматли ватандошлар. Сизни ушбу акцияда иштирок этишга ва атиги 60 дақиқага электрни ўчиришга таклиф қиламиз. Бу билан сиз Ернинг табиий бойликларини асраб-авайлашга ўз ҳиссангизни қўшасиз ва бошқаларни ҳам сайёрамизга ғамхўрлик қилишга руҳлантирасиз”, дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, “Ер соати” ҳар йили халқаро миқёсида ўтказиладиган йирик экологик акция ҳисобланади. Мазкур тадбир 2007 йилда Жаҳон Ёввойи табиат фонди (WWF) томонидан ташкил қилинган. Ташкилотчилар экологик муаммолардан ташвишланиш рамзи сифатида сайёра аҳолисини 60 дақиқага чироқ ва маиший электр ускуналарини ўчириб қўйишга чақиришади. Шунингдек, бутун дунё бўйлаб машҳур бино ва обидаларни ёритиб турувчи чироқлар ҳам ўчирилади.
Мавзуга оид
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
10:03 / 01.05.2026
Электрдаги йўқотишлари юқори бўлган 44 та ҳудуднинг электр корхонаси раҳбари ишдан олинди
09:13 / 25.04.2026
Тошкентда электр корхонаси муҳандислари 8 минг доллар билан ушланди
22:10 / 16.04.2026