Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Москвадаги терактга изоҳ берди ва Россияда мотам кунини эълон қилди
Биз Россияга ҳужумни тайёрлаган ҳар бир шахсни аниқлаймиз ва жазолаймиз, деди Россия президенти. 24 март Россияда миллий мотам куни деб эълон қилинди.
Россия президенти Владимир Путин Москва вилояти «Крокус Сити Холл» концерт залидаги терактдан сўнг россияликларга мурожаат қилди.
У терактни қонли ва ваҳшийлик деб атади ҳамда қурбонлар ва жабрланганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. У ўнлаб тинч, бегуноҳ одамлар қурбон бўлганини эслади.
Путин 24 мартни Россияда миллий мотам куни деб эълон қилди.
«Улар [террорчилар] яширинишга уриниб, Украина томон ҳаракат қилишди. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг чегарадан ўтиб олиши учун «туйнук» кутиб турган», деди Путин.
Россия президенти терактдан кейин 11 киши ҳибсга олинганини маълум қилди, аммо уларнинг кимлигини айтмади. Унинг сўзларига кўра, ҳозир асосийси «қон тўкилиши ортида турганлар»нинг янги жиноятлар содир этишининг олдини олишдир.
«Биз Россияга ҳужумни тайёрлаган ҳар бир шахсни аниқлаймиз ва жазолаймиз», деди Россия президенти.
Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Москва яқинидаги «Крокус Сити Холл»да 22 март куни содир этилган теракт оқибатида 115 киши ҳалок бўлган. Концерт зали вайроналарини тозалаш ишлари давом этмоқда, қурбонлар сони ортиши мумкин.
Тергов қўмитаси теракт ҳақидаги модда бўйича жиноий иш қўзғатди.
Мавзуга оид
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026