Эрон Дамашқдаги консулликка авиазарбада Исроилни айблади
Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг икки генерали Дамашқдаги Эрон консуллигига берилган авиазарба натижасида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ОАВ.

Фото: MAHER AL MOUNES/AFP
Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК)нинг икки генерали Муҳаммад Ризо Зоҳидий ва Муҳаммад Ҳоди Хожа Раҳимий Исроил томонидан Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон консуллиги яқинида уюштирилган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлди. Бу ҳақда 1 апрел куни Эрон ОАВ корпус матбуот хизматига таяниб хабар берди. Улардан ташқари корпуснинг яна беш зобити ҳалок бўлган.
Зоҳидий 2006 йилдан 2009 йилгача корпус қуруқликдаги қўшинлари қўмондони бўлган, 2017 йилдан буён корпус операцияларига раҳбарлик қилган. Сурия инсон ҳуқуқлари бўйича кузатув кенгашининг хабар беришича, умумий ҳисобда зарба оқибатида ўн бир киши ҳалок бўлган ва яна бир неча киши жароҳатланган. Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, ҳужум консуллик биносига туташ бинога амалга оширилган. Натижада бино бутунлай вайрон бўлган.
Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиённинг айтишича, Теҳрон ҳужум учун Исроилни жавобгар деб билади. Эроннинг Дамашқдаги консуллигига зарба бериш «барча халқаро конвенцияларни бузишдир», деди Абдуллоҳиён. Исроил ҳарбийлари бу хабарларга изоҳ бермаслигини айтди.
Reuters эслатишича, Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҲАМАС гуруҳи томонидан 7 октябр куни Исроилга қилинган ҳужумдан сўнг ЦАҲАЛ Сурияда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган жангчиларга қарши ҳаво ҳужумларини кучайтирди.
Исроил-Фаластин можароси
7 октябр куни эрталаб ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти - «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
ҲАМАСнинг билдиришича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.
Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 32 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди
Ўзбекистон | 12:17
-
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди
Жаҳон | 11:41
-
5,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган металл эритиш цехи аниқланди
Жамият | 11:18
-
Россиянинг Курск вилояти собиқ губернатори Алексей Смирнов қўлга олинди
Жаҳон | 10:53
Мавзуга оид

21:53 / 15.04.2025
Эроннинг ядро дастури: Трамп нега ўзи барбод қилган битимни тикламоқчи?

17:26 / 15.04.2025
The Guardian: АҚШ Эронга уран захирасини Россияга топширишни таклиф қилди

13:43 / 15.04.2025
Исроил Германия ТИВни ҲАМАС жангчиларини рағбатлантиришда айблади

12:30 / 15.04.2025