Ўзбекистон | 13:30 / 17.04.2024
5285
1 дақиқада ўқилади

Бекободда газ заправка собиқ ҳисобчиси қарийб 1 млрд сўмни талон-торож қилгани аниқланди 

Тадбиркорларнинг маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, S.I. МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчаси собиқ ҳисобчиси М.Х. ва бошқалар автомобилларга газ сотувидан тушган жами 977,7 млн сўмни МЧЖнинг ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, F.-F. МЧЖнинг омборхона масъул шахслари ўзларига ишониб топширилган 5 518 хил турдаги дори воситаларини сотиб юбориб, жами 515,1 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид