FT: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда
Европа разведка идоралари ўз ҳукуматларини Европа қитъаси бўйлаб Россия бошчилигидаги диверсиялар хавфидан огоҳлантирди. Россия Федерацияси тинч аҳоли орасида эҳтимолий қурбонлар бўлиши мумкинлигидан ташвишланмаяпти, деб ёзади газета.

Фото: Hans Lucas/AFP/Getty Images
Европа разведка хизматлари ўз ҳукуматларини Россия томонидан Европа қитъаси бўйлаб уюштирилиши мумкин бўлган диверсиялар таҳдиди ҳақида огоҳлантирди, деб ёзади Financial Times (FT) 5 май, якшанба куни Европанинг уч разведка хизмати вакилларига таяниб.
Москва тинч аҳолининг ўлими ҳақида ўйламасдан, портлашлар ва ўт қўйиш орқали Европа инфратузилмасига зарар етказишни фаол режалаштира бошлади, дея аниқлик киритади нашр. Газета манбаларининг таъкидлашича, Россия Украинага кўрсатаётган ёрдами туфайли Ғарб билан доимий можаро курсига ўтди.
Кремл агентлари бундай операцияларнинг узоқ тарихига эга бўлса-да, янада тажовузкор ва келишилган саъй-ҳаракатларнинг далиллари ортиб бормоқда, деб ёзади Financial Times бир қатор Европа давлатларининг эксперт баҳоларига асосланиб.
2024 йилда бир нечта диверсиялар қайд этилган
FT ўз нашрида сўнгги пайтларда Европа мамлакатларида содир этилган қўпорувчилик ҳаракатларининг бир нечта мисолларини келтирди. Хусусан, апрел ойининг охирида Британияда икки киши Украина учун ёрдам материаллари сақланган омборда ёнғин келтириб чиқарди. Инглиз прокуратураси уларни Россия ҳукумати учун ишлаганликда айблади.
Швецияда хавфсизлик хизматлари Россия томонидан қўллаб-қувватланган қўпорувчилик ҳаракатлари деб тахмин қилинган бир қатор поезд фалокатларини текширмоқда. Кремл агентлари Чехия темирйўлларидаги сигнализация тизимларини ҳам йўқ қилишга уринган, деб ёзади нашр Чехия транспорт вазирининг сўзларига асосланиб.
Эстонияда феврал ойида ички ишлар вазирининг машинасига ва журналистларга уюштирилган ҳужум россиялик разведка ходимлари томонидан амалга оширилган, деб хабар қилди мамлакат хавфсизлик хизмати. Франция Мудофаа вазирлиги, шунингдек, Россиянинг ҳарбий объектларга диверсион ҳужумлари эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.
«Аниқ хулоса шуки, Россия фаоллиги ҳақиқатан ҳам ошган», деди Chatham House таҳлил марказининг катта илмий ходими Кей Жайлс.
Россиянинг Германия зарарига қаратилган диверсия ҳаракатлари - тизимли
Россия «доимий тарзда»Германия манфаатларига зарар етказадиган жосуслик ва диверсион фаолиятни амалга оширяпти. Бу ҳақда апрел ойи охирида DW мухбири билан суҳбатда Германия Конституциясини ҳимоя қилиш федерал идораси (BfV) раҳбари Томас Халденванг маълум қилди. «Энг шафқатсиз воситалар билан уруш олиб боришга тайёр бўлган мамлакат диверсиядан ҳам топ тортмайди», деди Германия разведка хизмати раҳбари Россия ҳақида.
Халденвангнинг аниқлик киритишича, Россия Федерацияси бундай фаолиятни ўз агентлари томонидан эмас, балки сафар қилувчи агентлар ёки «яширин ишлаб, Германияга бизнесмен, журналист ёки олим сифатида кетган, лекин аслида жосуслик билан шуғулланган» одамлар томонидан амалга оширади. «Энг шафқатсиз усуллар билан уруш олиб боришга тайёр бўлган мамлакат диверсиядан топ тортмайди, бу борада Германияда бундай сценарийга тайёр бўлишимиз керак», деди федерал департамент раҳбари.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Путиннинг тўғридан тўғри музокаралар ўтказиш таклифига жавоб қайтарди
Жаҳон | 14:36
-
Бухоро ва Хоразмни боғловчи йўлни чигирткалар босди
Ўзбекистон | 14:03
-
Европа осмонидан Etihad’гача – ўзбекистонлик стюардесса ҳикояси
Жамият | 13:05
-
Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари сони ошди
Ўзбекистон | 12:02
Мавзуга оид

19:35 / 02.05.2025
Bloomberg: Трамп жамоаси Россияга иқтисодий босимларни кучайтириш вариантларини тайёрлади

22:09 / 01.05.2025
Трамп билан музокаралар бошланганидан кейин россиялик миллиардерлар 15 млрд долларга бойиди

17:33 / 01.05.2025
Украина Россия билан урушни тугатиш учун 22 та шартга рози – Келлог

14:30 / 01.05.2025