Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни яна мағлуб этди
Полшадаги Superbet Poland 2024 турнирида фарзинни бой бериб қўйганидан кейин норвегиялик гроссмейстернинг асаблари дош бермади.
Нодирбек Абдусатторов Полшада ўтказилаётган Superbet Poland 2024 шахмат турнирида Магнус Карлсенни яна бир бор мағлуб этди.
Блиц баҳсларининг 3-турида кечган баҳсда Магнус Карлсен кутилмаганда фарзинни бой бериб қўйгач, мағлубиятини тан олди.
Блиц бўйича баҳсларда Нодирбек Абдусатторов 9 турдан кейин 4,5 очко жамғарган ҳолда тўртинчи ўринда бормоқда, Карсен 9 имкониятдан 6 очко олган ва иккинчи ўринда жойлашган, хитойлик Веи 7,5 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Рапид бўйича баҳсларда эса 9 турдан кейин 8 очко жамғариб (ғалабага 2 очко, дурангга 1 очкодан берилади), Абдусатторов 7-ўринда бормоқда.

Superbet Poland 2024 турнири 12 май куни якунланади. Турнир соврин жамғармаси 175 минг долларни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Абдусатторов 2023 йил январида ҳам жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этганди.
Мавзуга оид
21:22 / 16.02.2026
Нодирбек Абдусатторов фристайл-шахмат бўйича жаҳон чемпионатида учинчи бўлди
08:55 / 10.02.2026
Икки ўзбек гроссмейстери мукофот пуллари бўйича дунё топ-10лигига кирди
20:20 / 01.02.2026
Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess турнири чемпиони бўлди
22:55 / 30.12.2025