“Ҳудудгаз Пойтахт” хабарига кўра, ҳолатни бартараф этиш мақсадида 20 май куни соат 03:40 да туманнинг “Обод”, “Оқтепа”, “Бободеҳқон” МФЙ ва Шифокор кўчасида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Бунда:

  • аҳоли истеъмолчилари - 225 та ерли хонадон, 2 та кўп қаватли уйлардаги 146 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони - 1 та;
  • АГТКШ - 3 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўраган.