Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Париж-2024 олимпиадасига тайёргарлик учун сарфланган маблағлар миқдори маълум қилинди
Йилнинг дастлабки 3 ойида тайёргарлик учун 73 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланган.
2024 йил биринчи чораги давомида Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган 20 та спорт федерацияси ва уюшма тақдим этган талабномалар асосида маҳаллий ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинлари учун 73 миллиард 355 миллион 700 минг сўм миқдоридаги маблағлар йўналтирилган ва молиялаштирилган. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) маълумотларига таяниб ЎзА хабар берди.
Қайд қилинишича, «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги президент қарорига мувофиқ, Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари томонидан мусобақага тайёргарлик ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва уюшмаларнинг устав харажатлари, миллий терма жамоа спортчилари учун анжом ва махсус инвентарлар хариди, уларнинг тиббий-биологик таъминоти, нуфузли турнир ва чемпионатларда иштироки билан боғлиқ харажатлар ҳам давлат томонидан молиялаштирилмоқда.
Мавзуга оид
12:22 / 25.03.2026
Давлат бюджетининг 2025 йилдаги ижроси. Дефицит – 39 трлн сўмгача қисқарди
18:40 / 06.02.2026
МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров номидан фейк хабарлар юборилаётгани аниқланди
21:00 / 11.01.2026
«Менинг мактабим» лойиҳасида овоз бериш босқичи бошланди
14:24 / 08.01.2026