Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, Нодирбек Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимига тайинланди.

Нодирбек Сайфуллаев тайинловга қадар, Президент администрацияси маданият ва санъатни ривожлантириш шуъбаси мудири лавозимида фаолият юритаётган эди.

Шунингдек, у 2019-2022 йилларда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори бўлиб ишлаган.

Ташкилий масала кўрилган йиғилишда янги раҳбарни Президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов жамоага таништирди. Шунингдек, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов ҳамда Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов ҳам йиғилишда иштирок этди.