07:39 / 04.06.2024
4362

Винисиус – ЕЧЛда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси, Беллингҳем энг яхши ёш ўйинчи деб топилди

Винисиус Жуниор Чемпионлар лигаси-2023/24 йилги мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди.

УЕФА техник кузатувчилари талқинига кўра, «Реал» вингери ЕЧЛнинг жорий мавсумдаги тенгсиз ўйинчиси сифатида эътироф этилди. У жорий мавсум турнирдаги 10 ўйинда 6та гол ва 5та ассистга муаллифлик қилди.

Мадридликларнинг яна бир аъзоси Жуд Беллингҳем эса турнирда мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди. Англиялик яримҳимоячи мусобақада 11 ўйинда 4та гол ва 5та ассистга эришди. 

Маълумот учун, «Реал» шанба оқшомидаги финалда «Боруссия»ни мағлуб (2:0) этиб, турнир тарихида 15 карра чемпионга айланди.

Top